Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоаси Кореяга 23 нафар футболчи билан йўл олмоқда

Ўзбекистон терма жамоаси Кореяга 23 нафар футболчи билан йўл олмоқда

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси 6 октябр куни ўзининг навбатдаги ўртоқлик учрашувини Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мазкур баҳсда иштирок этиш учун вакилларимиз бугун Кореяга йўл олади.

Италиялик мутахассис Фабио Каннаваро ушбу ўртоқлик ўйини учун 23 нафар футболчини танлаб олди.

Эрон (3:1) ва Сурияга (4:1) қарши ўйинлар қайдномасида бўлган Нурмуҳаммад Абдуғаниев, Жасур Жалолиддинов, Беҳруз Ўктамов ҳамда Русланбек Жиянов Кореяга олиб кетилмади.

Кореяга йўл олган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов, Владимир Назаров, Эдем Неманов.

Ҳимоячилар: Абдуқодир Ҳусанов, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Маҳмуджон Маҳамаджонов, Муҳаммад Ҳакимов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Насруллаев, Беҳрузжон Каримов, Жаҳонгир Ўрозов.

Ярим ҳимоячилар: Умарали Раҳмоналиев, Достонбек Ҳамдамов, Акмал Мозговой, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Аббос Файзуллаев, Шерзод Эсанов, Азиз Холмуродов, Диёр Холматов.

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов, Азизбек Амонов, Ҳусайн Норчаев.

Киритилди: 20:26 03.10.2026. Ўқилди: 1658 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!