Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия Киевдаги хорижий элчихоналарни огоҳлантирди

Россия Киевдаги хорижий элчихоналарни огоҳлантирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Киевдаги хорижий дипломатик ваколатхоналарга шаҳардаги ҳарбий нишонларга зарбалар давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Россия ТИВ баёнотида Украина Қуролли кучларининг Россия фуқаролари ва фуқаролик инфратузилмасига қарши ҳужумларига жавобан Россия армияси Киев ҳамда Украинанинг бошқа шаҳарларидаги ҳарбий нишонларга зарбалар беришда давом этаётгани айтилган.

Вазирлик Киевда айрим давлатларнинг элчихоналари ҳали ҳам фаолият юритаётгани ва хорижий амалдорлар Украинага ташриф буюраётганини қайд этган.

Россия томони Киевдаги хорижий фуқаролар ва дипломатларни шаҳарни тарк этишга чақирган.

Киритилди: 19:31 03.10.2026. Ўқилди: 670 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!