Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Украинага ҳарбий эҳтиёжларни молиялаштириш учун қанча маблағ етмаяпти?

Украинага ҳарбий эҳтиёжларни молиялаштириш учун қанча маблағ етмаяпти?

Украина ҳарбий харажатлар учун молиявий дефицитни тўлиқ қоплай олмайди.

2026 йилда Украина ҳарбий эҳтиёжларни молиялаштириш учун тахминан 8 миллиард доллар маблағ етишмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Украина молия вазири Сергей Марченко айтди.

Унинг сўзларига кўра, Киев 7 миллиард доллардан ортиқ маблағни ички ресурслар — харажатларни тежаш ва бюджет маблағларини қайта тақсимлаш орқали қоплашни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, яна қарийб 12 миллиард доллар маблағ учун қўшимча манба зарур. Марченконинг таъкидлашича, Европа комиссияси жорий йилда тегишли молиявий воситалар мавжуд эмаслиги сабабли ушбу маблағ етишмовчилигини қоплай олмайди.

Аввалроқ Украина ҳукумати 2026 йилда ҳарбий харажатларни молиялаштириш учун умумий эҳтиёж 27 миллиард долларга етишмаслигини билдирган эди.

Украина Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2026 йил охирига келиб мамлакат давлат қарзи 226 миллиард долларга етиши мумкин. 2027 йил давлат бюджети лойиҳасида эса тахминан 37 миллиард доллар миқдорида бюджет тақчиллиги кўзда тутилган.

Киритилди: 20:55 03.10.2026. Ўқилди: 592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!