Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Президент бу ҳақда Telegram саҳифасида маълум қилди:
"Россия томонидан амалга оширилган ўқ узишлардан сўнг Киевда ва Киев вилоятида, шунингдек, Харьков ва Ивано-Франковск вилоятларида қутқарув ва фавқулодда ишлар давом этмоқда. Сумск, Хмельницк, Кировоград, Николаев, Полтава ва Херсон вилоятларида зарба дронлари Украина ҳаво мудофаа кучлари томонидан йўқ қилинди", — деб ёзди Зеленский.
Унга кўра, Киевда болалар боғи, кўп қаватли турар-жой бинолари ва фуқаролик инфратузилмасига оид бир қанча объектлар ёнғинга учраган.
Шунингдек, Харьков ва Ивано-Франковскда оддий турар-жой бинолари вайрон қилингани маълум қилинган.
Зеленский ҳужумларни "ҳар доим инсонпарварликка қарши йўналтирилган" деб атади ва халқаро ҳамжамиятни яна бир бор Россияга қарши қаттиқроқ чоралар кўришга чақирди.