Украина президенти Владимир Зеленский Украина ҳарбийлари Россияга қарши янги узоқ масофали зарбалар тайёрлаётганини айтди.
Украина етакчисининг ҳарбий раҳбарият билан учрашуви якунлари бўйича кечки мурожаати акс этган тегишли видеолавҳа унинг "Телеграм" каналида эълон қилинган.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари бўлинмалари "урушни Россия ҳудудига ўтказиш учун ҳамма нарсани қилади".
"Биз узоқ масофадан янги зарбаларимизни тайёрлаяпмиз", деди у.
Зеленский шунингдек, Киев Россия армиясининг “ҳужумкор ҳаракатларни ривожлантириш ниятлари ва уринишларини” кўраётганини, бироқ ҳар бир бундай уриниш “Украина ҳарбийларининг чидамлилиги билан бўғилиб қолганини” таъкидлади.
Украина президентининг қўшимча қилишича, Россия армияси ёзда ўз қўмондонлигининг ўсиш бўйича кутганларидан “сезиларли даражада орқада” қолган.
Зеленский билан учрашувда Украина мудофаа вазири Рустем Умеров, Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский ва Украина Бош штаб бошлиғи Андрей Гнатов иштирок этди.