Украина Президенти Владимир Зеленский ўз баёнотида 26-сентябрга ўтар кечаси Россия ҳудудидаги Илский нефтни қайта ишлаш заводига муваффақиятли ҳужум уюштирилганини маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, мазкур кечада Россия қуролли кучларини ракета ва артиллерия учун компонентлар билан таъминловчи завод ҳамда Панцир-С2 зенит-ракета мажмуаси ҳам нишонга олинган ва шикастланган.
Шунингдек, Президент Қора денгиз акваториясига ҳам муваффақиятли зарбалар барилганини айтган.