Жанг майдонида муваффақиятсизликка учраган Россия Украинанинг муҳим инфратузилмасига ҳужумларни кучайтирмоқда.
Украина Президенти Владимир Зеленский бу ҳақда Киевда Молдова Президенти Мая Санду билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Россия кучлари ўз ҳужумларини энергетика, логистика, сув таъминоти ва транспорт инфратузилмасига, хусусан, темир йўл иншоотлари ва кўприкларга қаратган.
"Бундай ҳаракатлар Украинанинг халқаро шерикларига босим ўтказиш ва музокаралар жараёнига таъсир ўтказишга қаратилган. Киев халқаро ёрдамни ўзининг мудофаа ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва энергетика тизимини ҳимоя қилишга йўналтириш ниятида", деб таъкидлади Зеленский.