Яқин кунларда Россия Украинага янги оммавий аралаш зарба бериш эҳтимоли бор.
Бу ҳақда Украина раҳбари Владимир Зеленский кечки мурожаатида маълум қилди.
«Разведка маълумоти бор: руслар янги оммавий зарба тайёрламоқда. ПВОни чарчитиш учун дронлар ва ракеталардан фойдаланишни режалаштиришмоқда. Улар совуқдан фойдаланмоқчи», — деди Зеленский.
У янги душман зарбаси яқин кунларда бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, украин халқини ҳушёрликка чақирди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Россия Қуролли Кучлари Украинадаги энергетика объектларини мақсад қилиб ҳужум қилмоқда, айниқса қаттиқ совуқ шароитида.