Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский Россия иқтисодиёти учун энг кучли санкцияларни айтди

Зеленский Россия иқтисодиёти учун энг кучли санкцияларни айтди

Украина президенти Владимир Зеленский Россияга энг кучли зарба бўлиши мумкин бўлган санкция йўналишларини санаб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, устувор чоралар қуйидагилардан иборат: Россия банк сектори ва Россия билан савдони давом эттираётган мамлакатлардаги банклар, шунингдек, Россиянинг «соё флоти» инфратузилмаси — кема капитанлари, суғуртачилар, нефть жўнатиш учун фойдаланиладиган терминаллар ва Россия схемаларини амалга ошириш имконини берувчи бозор операторлари.

Зеленский санкцияларни четлаб ўтиш учун мавжуд схемаларга ҳам қарши курашиш зарурлигини таъкидлади.

Президент маълум қилишича, Европа учун Россиянинг айрим муҳим товарларга киришини чеклайдиган махсус санкция механизми тайёрланмоқда. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи ва АҚШ Россия энергетика ресурсларидан тушадиган даромадларни чеклаш масаласида маслаҳатлашувларни давом эттирмоқда.

Зеленский қўшимча қилди: Украина ҳамкорлари томонидан жорий этилаётган санкцияларга миллий даражада қўшилишни давом эттиради.

Киритилди: 15:59 11.09.2025. Ўқилди: 1049 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!