Бугун 1 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Зеленский Россия ҳудудига янги зарбалар берилишини эълон қилди

Зеленский Россия ҳудудига янги зарбалар берилишини эълон қилди

Украина президенти Зеленский мазкур баёнотни мамлакат Қуролли кучлари Бош қўмондони Олександр Сирский билан ўтказилган йиғилиш якунида билдирди.

"Украинани ҳимоя қилиш учун зарур бўлган тарзда фаол ҳаракатларимизни давом эттирамиз. Бунинг учун барча кучларимиз ва воситаларимиз шай. Россиянинг ички ҳудудларига зарбалар берилиши ҳам режалаштирилган", — деб ёзди Зеленский Telegram'да.

Украина президенти ушбу зарбалар қайси турдаги қуроллар билан амалга оширилишини очиқлагани йўқ. Бир неча кун олдин АҚШ Украинага 450 километргача масофага уча оладиган бир неча мингта ERAM ракеталарини етказишга розилик берган эди.

Киритилди: Бугун 12:33. Ўқилди: 931 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!