Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский Россия билан музокаралар олиб бориш учун “миллий музокара гуруҳи”ни тузишни буюрди — “Страна”

Зеленский Россия билан музокаралар олиб бориш учун “миллий музокара гуруҳи”ни тузишни буюрди — “Страна”

Нашрнинг хабар беришича, Украина президенти Володимир Зеленский мамлакат мудофаа вазири Рустем Умеров билан учрашув ўтказди, у Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда украин делегациясига раҳбарлик қилган эди. Учрашув якунига кўра, Зеленский янги музокара гуруҳини шакллантириш зарурлигини таъкидлади.

"15-16 май кунлари бўлиб ўтган учрашувлар дунёга тинчлик сари интилишимизни намоён этди ва урушни тўхтатиш учун Россияга босим ўтказиш зарурлигини яна бир бор кўрсатди", — деди президент.

У музокаралардаги энг катта ютуқ сифатида томонлар “1000 га 1000” форматида ҳарбий асирларни алмашишга келишиб олинганини таъкидлади.

Киритилди: 21:05 19.05.2025. Ўқилди: 795 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!