Италия ҳукумати Испаниянинг Сеута анклавига мигрантларнинг катта оқими туфайли Испания билан Шенген визасиз саёҳат режимини 30 кунга тўхтатиб қўйди.
Бу ҳақда Sky News Италия Ички ишлар вазирлиги баёнотига таяниб хабар берди.
Канал маълумотларига кўра, Италия Бош вазири Джорджа Мелони Сеутадан олинган лавҳани "даҳшатли" деб атади ва назорациз ноқонуний миграцияни танқид қилди. Бунга жавобан мамлакат расмийлари Испания билан вақтинчалик чегара назоратини жорий этишга қарор қилишди.
Италия шунингдек, Франция билан икки мамлакат ўртасидаги қуруқлик чегарасида назоратни кучайтириш бўйича келишувга эришди.
Sky News хабарига кўра, сўнгги 24 соат ичида Марокашдан Сеута шаҳрига қарийб 50 000 мигрант келди, бу Испания учун мисли кўрилмаган кўрсаткич.
31 июль куни Марокашдан ўн минглаб ноқонуний мигрантлар Испаниянинг Сеута автоном шаҳрига бостириб киришди, бу эса расмийларни шаҳарга қўшинларни жойлаштиришга ундади. Баъзилар қироллик чегарасини сузиб ўтишга уринишди ва чўкиб кетишди. Ҳозирга қадар автоном минтақа қирғоқларидан 57 кишининг жасади топилди.