Бугун 1 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ)

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ)

Кеча «Бирмингем Сити» ва «Барселона» ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Асосий вақт 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди, пенальтилар сериясида эса 3:2 ҳисобида Англия жамоаси ғалаба қозонди.

Учрашув Англиянинг Бирмингем шаҳридаги «Сент-Эндрюс» стадионида бўлиб ўтди.

Ҳисоб 31-дақиқада Аугуст Прискенинг голи билан очилди ва мезбонлар олдинга чиқиб олди. 42-дақиқада Ҳамза Абдулкарим пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади. У 60-дақиқада яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «Барселона»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Бироқ 68-дақиқада Жон Солис ҳисобни яна тенглаштирди. Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди ва унда «Бирмингем Сити» омадлироқ чиқди.

Ўтган мавсум якунларига кўра, «Бирмингем Сити» Чемпионшипда 64 очко тўплаб, 10-ўринни эгаллаган эди. «Барселона» эса 94 очко билан Ла Лига чемпиони бўлган.

Ўртоқлик учрашуви
«Бирмингем Сити» - «Барселона» - 2:2
Пенальтилар серияси
— 3:2
31 июль 2026 йил | Бирмингем (Англия). «Сент-Эндрюс» стадиони
Голлар:
31' — Аугуст Приске (1:0), 42' — Ҳамза Абдулкарим (пенальти) (1:1), 60' — Ҳамза Абдулкарим (1:2), 68' — Жон Солис (2:2)

Киритилди: Бугун 09:00. Ўқилди: 807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!