Украина президентининг сўзларига кўра, Украина, Буюк Британия, Франция ва Туркия вакиллари Туркияда Қора денгизда хавфсизликни таъминлаш бўйича музокараларда иштирок этмоқда, деб хабар беради BBC.
Аввалроқ Туркия ҳарбий департаменти бошчилигида Анқарада Қора денгиздаги хавфсизлик масалалари бўйича икки кунлик йиғилиш ўтказилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Агентлик манбасининг таъкидлашича, йиғилишда хорижлик ҳарбий вакиллар бор, бироқ улар орасида россияликлар йўқ.
Март ойи охирида Саудия Арабистонида ўтказилган уч кунлик билвосита музокаралар чоғида Қўшма Штатлар Россия ва Украина билан Қора денгиздаги савдо кемаларига ҳужумларнинг олдини олиш ва уларнинг хавфсиз ўтишини таъминлаш масаласини муҳокама қилган эди.
Украина Қора денгизда хавфсиз юк ташишни таъминлашга рози бўлди, бироқ Россия қўшимча талаблар қўйди, улардан бири Россельхозбанкга нисбатан санкцияларни бекор қилиш эди.