Бугун 7 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский Путинни Киевга таклиф қилди

Зеленский Путинни Киевга таклиф қилди

Украина президенти Путин билан музокаралар учун Москвага бормаслигини айтди ва уни Киевга таклиф қилди.

Зеленский ABC News телеканалига берган интервьюсида, шунингдек Путиннинг Москвада учрашув ўтказиш ғояси вақтни чўзишга қаратилгани, Кремл эса Қўшма Штатлар билан «ўйин ўйнаётгани»ни таъкидлаган.

«Ҳар куни мамлакатим ракета зарбалари ва ҳужумларга учраётган бир пайтда мен Москвага бора олмайман. Мен бу террорчиларнинг пойтахтига бора олмайман», – дейди Зеленский.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Путин «буни тушунади».

Эслатиб ўтамиз, Путин Хитойга ташрифининг якунига бағишланган матбуот анжуманида Украина президенти билан учрашув масаласига тўхталиб, бундай учрашувларни рад этмаганини, агар Зеленский тайёр бўлса, музокаралар учун Москвага келиши мумкинлигини айтганди.

Киритилди: 16:42 06.09.2025. Ўқилди: 827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!