Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зеленский маъмурияти Украинада аёлларни ҳам армияга мажбурий жалб этиш таклифи билан чиқди

Зеленский маъмурияти Украинада аёлларни ҳам армияга мажбурий жалб этиш таклифи билан чиқди

Украина Исроил тажрибасини қўллаган ҳолда, аёллар учун ҳам мажбурий ҳарбий хизматни жорий қилиши керак. Бу ҳақда президент офиси раҳбарининг ўринбосари Павел Палиста Bihus.Info’га берган интервюсида маълум қилди.

Палиса ўз ташаббусини тушунтирар экан, Россия томонидан бўладиган таҳдид узоқ давом этишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, яқин 10-30 йилда украинлар «барчаси такрорланиши мумкинлигини тушунган ҳолда яшашга мажбур». «Етарли даражада кучли бўлиш ва фуқароларни армияга жалб этишда нюнаслар бўлмаслиги, одамларда барча хизмат қилиши кераклиги бўйича тушунча пайдо бўлиши учун маълум ўтиш даврларини ўйлаб чиқиш лозим», — дейди Палиса.

Унинг таъкидлашича, бундай талаб Конституцияда мавжуд ва уни аёлларга нисбатан ҳам татбиқ этишга чақирди. Палисанинг фикрича, ижтимоий тўловлар, давлат лавозимлари ва бюджет ҳисобидан таълим учун фуқаро армияда ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши керак.

Палисанинг қўшимча қилишича, шу орқали аҳолида «Қуролли кучлар нима экани борасида кенгроқ тасаввур пайдо бўлади». «Агар фарзандларимиз бахтли бўладиган давлат қурмоқчи бўлсак, бу тушунча авлоддан авлодга ўтиши керак», — дейди у. Шу билан бирга, Палиса бу унинг шахсий фикри экани ва президент офиси унга қўшилишига ишончи комил эмаслигини билдирган.

Сентябр ойи маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучлари таркибида 68 минг аёл мавжуд, уларнинг 48 минг нафари — ҳарбий хизматчилардир. Мудофаа вазирлиги давлат котиби Людмила Дараганга кўра, аёлларнинг 5 мингга яқини бевосита жанговар ҳаракатлар зонасига жалб этилган.

Киритилди: 22:14 13.04.2025. Ўқилди: 887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!