Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский Лондонга етиб келди

Зеленский Лондонга етиб келди

Украина президенти Владимир Зеленский Лондонга ташриф буюрди. У ерда Буюк Британия, Франция ва Германия раҳбарлари билан муҳим музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

«Бугун Буюк Британиядаман. Биз Кир Стармер билан икки томонлама музокаралар ва Е3 плюс Украина форматидаги учрашувни ўтказамиз. Унда Франция президенти Эммануэль Макрон, Германия канцлери Фридрих Мерц ва Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер иштирок этади. Барча учрашувларга тайёргарлик кўриш учун жамоалар катта иш олиб боришди. Энди эса асосий масалаларни муҳокама қилиш ва раҳбарлар даражасида келишиб олиш муҳим», — деб ёзди Зеленский Телеграм саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, музокараларнинг асосий мавзулари Украина мудофааси, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини кучайтириш, Европа хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик ва дипломатик жараёнлар бўлади.

«Энг муҳими — уруш шароитида мудофаамизни мустаҳкамлаш, ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва Европа хавфсизлиги бўйича умумий ёндашувни шакллантиришдир. Европа музокараларда иштирок этиши ва кучли бўлиши керак», — деди Украина раҳбари.

Зеленскийнинг маълум қилишича, эртага у Буюк Британия қироли Чарлз III билан ҳам учрашади.

Украина президенти Буюк Британия ва бошқа ҳамкор давлатларга кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдириб, Россияга нисбатан босимни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.

«Ҳаётни ҳимоя қилишни кучайтириш ва Россияга тажовузи учун босим ўтказиш борасида бизга ёрдам бераётган Буюк Британия ҳамда барча ҳамкорларимизга миннатдорчилик билдираман. Россия бу урушни ўзи тугатиши керак», — деди Зеленский.

Киритилди: Бугун 21:51. Ўқилди: 214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!