Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский: "Курск вилоятидаги жанглар Қатардаги учрашувга алоқадор эмас"

Зеленский: "Курск вилоятидаги жанглар Қатардаги учрашувга алоқадор эмас"

Украина президенти Владимир Зеленский Украина қуролли кучларининг Россиянинг Курск вилоятидаги амалиёти "Қатардаги энергетика учрашуви билан боғлиқ эмаслигини" айтди.

Бу ҳақда Зеленский матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

Унинг қайд этишича, Курск вилоятидаги ҳарбий амалиётлар Украина ғалабаси режасининг бандларидан бири ҳисобланади.

"Курск операцияси ва Қатардаги учрашув мутлақо боғлиқ эмас. Курск операцияси иккинчи тинчлик учрашуви билан боғлиқ Украина ғалаба режасининг нуқталари" - деди у.

Зеленский шу йилнинг сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтиши мумкин бўлган АҚШ етакчиси Жо Байден билан учрашуви ҳақида ҳам маълум қилди. Украина раҳбари Байден ва унинг жамоасига қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, "кўп нарса АҚШга боғлиқ" эканини айтди.

Киритилди: 17:37 27.08.2024. Ўқилди: 1044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!