Бугун Украинанинг Краматорск шаҳрига уюштирилган Россия ҳаво ҳужуми оқибатида беш киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
"Донецк вилоятининг Краматорск шаҳрида Россия ҳаво ҳужуми содир бўлган жойда қутқарув операцияси давом этмоқда. Ҳужум шаҳар марказига урилиб, одамларга зарар етказди. Айни пайтда камида беш киши жароҳатлангани ва беш киши ҳалок бўлгани маълум. Оила аъзолари ва дўстларига самимий ҳамдардлик билдирамиз. Афсуски, қурбонлар сони ошиши мумкин", деб ёзган у.
Зеленский воқеа жойида қутқарувчилар ва тиббиёт ходимлари ишлаётганини таъкидлади.