Украина президентининг сўзларига кўра, пойтахтда аллақачон ўн иккитадан ортиқ шундай миноралар ўрнатилган. Шунингдек, яқин орада Киев вилоятида яна саккизта Fifty-tier минораси ўрнатилиши режалаштирилган.
Зеленский Украина реактив учувчисиз учиш аппаратларидан ҳимояланиш устида бир нечта йўналишда иш олиб бораётганини айтди. Унга кўра, кичик ракеталар дастурининг илк натижалари октябр ойи охиригача тайёр бўлиши керак. Агар синовлар муваффақиятли ўтса, бундай ракеталарни тез фурсатда оммавий ишлаб чиқаришга киритиш мумкин бўлади.
Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари матбуот котиби Юрий Игнатнинг айтишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари роботлаштирилган миноралар ёрдамида аллақачон кўплаб реактив дронларни, хусусан, “Геран-5”ни уриб туширган.
Сўнгги ойларда Россия ҳарбийлари Украинага ҳужумларда реактив дронлардан фаол фойдалана бошлади. Уларнинг тезлиги оддий дронларникидан уч-тўрт баробар юқори бўлиб, бу мобил ўт очиш гуруҳларига уларга қарши курашишни жуда қийинлаштиради. Шу билан бирга, реактив дронлар оддий дронларга қараганда анча қиммат туради. Путин эса Украина ҳозирча русларнинг реактив дронларига қарши “дори”га эга эмаслигини даъво қилганди.