Украина президенти Владимир Зеленский Олий Радaга ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни яна уч ойга узайтиришни сўради. Бу Россия билан бўлган фаоллашган можароннинг камида 2025 йил кузигача давом этишини англатади. Агар депутатлар ташаббусни қўллаб-қувватласа, ҳарбий ҳолат августдан ноябргача амал қилади.
2022 йили Россия ва Украина уруш бошидан бери Киев ҳарбий ҳолатни тахминан ҳар 90 кунда узайтирмоқда. Охирги узайтириш апрел ойида тасдиқланган бўлиб, 1 августда тугайди.
Ҳарбий ҳолат ҳукуматга оммавий йиғилишларни тақиқлаш, оммавий ахборот воситаларини назорат қилиш, сайловларни кечиктириш ва фуқароларни ҳарбий хизматга чақириш ҳуқуқини беради. Зеленский жамоаси бу чораларни мамлакат мудофаасини таъминлаш учун зарур деб билади.
Аммо барчасига ишонганлар кам. Мухолифат етакчилари, жумладан собиқ президент Пётр Порошенко, Зеленскийни миллий мудофаа билан сиёсий назорат ўртасидаги чегара чизиғини йўқотишда айбламоқда. Порошенко Зеленскийни бир неча бор “авторитаризмда” айблаб, президент ҳарбий ҳолатдан ҳар қандай бошқача фикрни бостириш учун фойдаланмоқда, деган фикрни илгари сурган. Қонунли норозилар ишдан бўшатилади ёки уларга нисбатан шахсий санкциялар қўлланади — айнан шундай тақдир Порошенкога ҳам насиб этди. Бош штаб бошлиғи Валерий Залужный, президент билан очиқ зиддиятда бўлганидан сўнг, лавозимидан озод қилинган ва Лондонга элчи сифатида юборилган.
“Аниқ ҳақиқатни тан олиш керак: ҳокимият ҳарбий ҳолатдан суистеъмол қилмоқда. Бу нафақат мамлакатни ҳимоя қилиш, балки президент ваколатларини кенгайтиришга қаратилган,” — деди Порошенко апрел ойида ҳарбий ҳолатни узайтириш бўйича овоз бериш вақтида парламентда. Танқидларга қарамай, унинг партияси узайтиришни қўллаб-қувватлаган. Аммо бу сафар Порошенко кучлари Зеленскийнинг таклифини қўллаб-қувватлайдими, аниқ эмас.
Ҳарбий ҳолатни узайтириш Вашингтон ва Москва президент сайловларини ўтказиш талаблари учун ҳам қийинчиликлар туғдирмоқда. АҚШ президенти Дональд Трамп февраль ойида Зеленскийни авторитаризмда айблади, Россия президенти Владимир Путин эса Украина раҳбари ваколат муддати 2024 йилда тугашини ва у эндиликда қонуний эмаслигини таъкидлади. Аммо Украина қонунчилиги ҳарбий ҳолат даврида сайлов ўтказишни тақиқлайди, бу Зеленскийга овоз беришни кечиктириш учун ҳуқуқий асос беради.