Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский ҳарбий ҳолат даврида Украина президентига Қуролли Кучлар бўлинмаларини бошқа давлатларга юбориш ҳуқуқини берувчи қонунни имзолади

Зеленский ҳарбий ҳолат даврида Украина президентига Қуролли Кучлар бўлинмаларини бошқа давлатларга юбориш ҳуқуқини берувчи қонунни имзолади

Бу ҳақда Украина Олий Радаси сайтида эълон қилинди.

Ушбу қонунга кўра Украина Қуролли кучлари ҳарбий қисмлари ва бўлинмалари қуйидаги мақсадларда чет элга юборилиши мумкин:

— Миллий хавфсизликни таъминлаш учун;
— Қуролли тажовузни тўхтатиш учун;
— Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун;
— БМТ Низомининг 51-моддасига мувофиқ ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга ошириш учун.

Ҳужжатда шунингдек, президентнинг қарори Олий Рада томонидан тасдиқланиши кераклиги қайд этилган.

Қайд этиш жоизки, ушбу қонун қабул қилинишидан аввал ҳам украиналик аскарлар Европа ва АҚШда ҳарбий тайёргарлик машғулотларини ўтказиб келаётган эди.

Киритилди: 15:17 17.03.2025. Ўқилди: 542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!