Бугун 25 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зеленский ҳамкорларни Украинага ёрдам беришга чақирди

Зеленский ҳамкорларни Украинага ёрдам беришга чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский халқаро ҳамкорларни Украинага шаҳарларни Patriot ракетага қарши мудофаа тизимлари билан ҳимоя қилишда фаолроқ ёрдам беришга чақирди.

Зеленский бу ҳақда Telegram-каналида ёзди.

Зеленскийнинг аниқлик киритишича, йил бошидан бери Россия Украинага 770 га яқин баллистик ракета ва 50 дан ортиқ Кинжал ракеталарини учирди.

"Мана шундай ҳужумлар туфайли биз шаҳарларимизни бу даҳшатдан ҳимоя қилишимиз учун Патриот тизимларига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Бундай имкониятларга эга бўлган ҳамкорларимиз сўнгги кунларда муҳокама қилаётганимизни амалга ошириши жуда муҳим", - деди Зеленский.

Унинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар, Европа давлатлари ва G7 ҳужумлар тинч аҳоли ҳаётига таҳдид солмаслигини таъминлашга ёрдам бериши мумкин: “Россия баллистик ракеталари ҳаётни ҳимоя қилиш учун кучли давлатлардан ҳақиқий ҳамкорлик орқали жавоб беришни талаб қилади”.

25 октябрга ўтар кечаси Россия Украинага ўнлаб ҳужумчи дронлари ва тўққизта баллистик ракета билан ҳужум қилди. Расмийларга кўра, ҳалок бўлганлар ва ўнлаб жароҳатланганлар бор.

Киритилди: Бугун 17:30. Ўқилди: 418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!