Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Зеленский ҳам Пасха байрами олдидан сулҳ эълон қилди

Зеленский ҳам Пасха байрами олдидан сулҳ эълон қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Пасха байрами олдидан фронт чизиғида сулҳ эълон қилди.

Зеленский бу ҳақда 9 апрель куни кечки нутқида маълум қилди.

"Украина бир неча бор гуманитар чоралар кўришга тайёрлигини билдирган. Бу йил биз Пасха сулҳини таклиф қилдик ва шунга мувофиқ ҳаракат қиламиз. Одамларга таҳдидсиз Пасха ва тинчликка эришиш учун ҳақиқий қадамлар керак", деб таъкидлади Зеленский.

Шуни таъкидлаш керакки, Россия президенти Владимир Путин ҳам бир кун олдин Пасха сулҳини эълон қилган эди.

Киритилди: 10:20 10.04.2026. Ўқилди: 1560 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар