Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский Европадаги иттифоқчиларига Украина ҳарбийларига тўловларни оширишни молиялаштиришда ёрдам сўраб мурожаат қилишни режалаштирмоқда — Bloomberg

Зеленский Европадаги иттифоқчиларига Украина ҳарбийларига тўловларни оширишни молиялаштиришда ёрдам сўраб мурожаат қилишни режалаштирмоқда — Bloomberg

Агентликка кўра, Украина расмийлари сафарбарликда норозиликларига дуч келаётган бир вақтда, янги жангчилар танқислигини камайтириш ва кўпроқ кўнгиллиларни шартнома тузишга ундаш мақсадида шу йўлни танламоқда.

"Авваллари европаликлар бизнинг ҳарбийларимизнинг маоши учун маблағ ажратишдан бош тортишган, фақат қурол учун ёрдам беришган. Украина ҳарбийлари бутун Европани ҳимоя қилувчи қуролга айланиши мумкин", — деди Зеленский 24 июл куни Киевда журналистлар билан учрашувда.

Bloomberg'нинг қайд этишича, ҳарбий хизматчилар маошининг оширилиши Украина давлат бюджетига қўшимча босим яратади. Мамлакат бюджети 2024 йилда ЯИМнинг 20 фоизидан кўпроғини ташкил этувчи камомадга дуч келган.

Киритилди: 12:12 26.07.2025. Ўқилди: 635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!