Бугун 27 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский Елциннинг қизи ва Путиннинг собиқ рафиқасига қарши санкциялар киритди

Зеленский Елциннинг қизи ва Путиннинг собиқ рафиқасига қарши санкциялар киритди

Украина президенти Владимир Зеленский имзолаган фармонга кўра, 74 нафар шахсга, жумладан, 65 нафар россияликга нисбатан шахсий санкция қўллаган.

Бу ҳақда РБК-Украина нашри хабар бермоқда.

Украина санкциялари рўйхатига киритилганлар орасида Россиянинг биринчи президенти Борис Елциннинг қизи ва маслаҳатчиси Татьяна Юмашева ва унинг турмуш ўртоғи, президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Валентин Юмашев ҳам бор. Шунингдек, рўйхатда Австриянинг собиқ ташқи ишлар вазири Карин Кнайсл, Татаристон собиқ раҳбари Минтимер Шаймиев ва унинг оила аъзолари, Москва мэри ўринбосарлари Анастасия Ракова, Наталья Сергунина, Москва шаҳар думаси раиси Алексей Шапошников, сиёсатшунос Дмитрий Симес, мудофаа вазири ўринбосари Павел Фрадков ҳам бор.

Бундан ташқари, рўйхатга Владимир Путиннинг собиқ рафиқаси Людмила Очеретная ва унинг турмуш ўртоғи Артур ҳамда президентнинг бир қанча қариндошлари, шунингдек, тадбиркорлар Наталья Касперская, Виктор Хмарин ва Руслан Алисултановлар киритилган.

Баъзи янги санкциялар Канада томонидан илгари киритилган чекловларни синхронлаштириш учун киритилган.

Маълум қилинишича, Владимир Зеленский ўзининг Telegram-каналида Россия билан бизнес юритаётгани айтилаётган айрим давлатлардан 167 компания ва жисмоний шахсларга нисбатан санкциялар жорий этилишини ҳам маълум қилган.

Унга кўра, Канада томонидан жорий этилган санкциялар билан синхронлаштириш доирасида рўйхатга 139 нафар жисмоний ва юридик шахс қўшилган. Украина ўз-ўзидан турли давлатларнинг яна 28 фуқаросига нисбатан санкциялар киритди.

Киритилди: 11:00 24.08.2025. Ўқилди: 961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!