Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Зеленский: Донбасс ҳозир бизнинг биринчи рақамли мақсадимиз

Зеленский: Донбасс ҳозир бизнинг биринчи рақамли мақсадимиз

Президент Владимир Зеленский Украина ҳарбийлари Россия армиясини ушлаб туриш учун курашаётган Донецк вилоятида айниқса кескин вазият юзага келганини айтди.

"Бу бизнинг биринчи рақамли вазифамиз ҳозир, чунки Донбасс ҳамон босқинчилар учун биринчи рақамли мақсад", деди Украина президенти кечки мурожаатида.

"Россиянинг Донецк вилоятидаги доимий ҳужумига уринишлари, шубҳасиз, урушлар тарихига ўз аскарларининг энг беадаб қотилликларидан бири сифатида киради", дея қўшимча қилди Зеленский.

Унинг таъкидлашича, ҳозир қўмондонлик учун асосий вазифа Украина армиясини қурол-яроғ ва ўқ-дорилар билан таъминлашдир.

Киритилди: 10:29 27.09.2022. Ўқилди: 4013 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!