Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский Бразилия президентига 6 марта учрашув сўраб мактуб ёзди, аммо жавоб йўқ

Зеленский Бразилия президентига 6 марта учрашув сўраб мактуб ёзди, аммо жавоб йўқ

Владимир Зеленский Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва билан учрашишни сўраб олти марта мактуб йўллаган.

Бу ҳақда Metrópoles газетаси манбаларга таяниб ёзмоқда.

"Бразилия ҳукумати Зеленскийнинг ҳеч бир хатига муносабат билдирмади," - дейилади материалда.

Қайд этилишича, мактублардан бирини Зеленский 2023 йил 27 октябрда, Лула да Силва 78 ёшга тўлганида йўллаган. Шунингдек, у Бразилия етакчисидан 2024 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган G20 саммитига таклиф қилишни сўраган.

Бундан ташқари, яна бир мактуб Бразилия президенти Москвага Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантаналарда қатнашиш ниятида эканини маълум қилганидан кейин юборилган.

Киритилди: 07:58 02.05.2025. Ўқилди: 580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!