Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский БМТ Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказишга чақирди

Зеленский БМТ Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказишга чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг фуқаролик инфратузилмасига, жумладан Киевдаги болалар касалхонасига ҳужумидан сўнг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини чақирди.

Президент Зеленский музокаралар учун келган Польша пойтахти Варшавада Бош вазир Доналд Туск билан қўшма матбуот анжуманида гапирди.

Унинг эслатишича, душанба куни Россия Киев, Кривой Рог, Днепр ва Донетск вилоятининг айрим шаҳарларига ҳужум қилган. Президент Киевга қилинган ҳужумлар натижасида Охматдит болалар касалхонаси зарар кўрганини таъкидлади.

Украина президенти: «Украина Россиянинг фуқаролик инфратузилмасига, жумладан, болалар касалхонасига берган зарбалари муносабати билан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини чақиришни талаб қилади», деди.

Зеленский маҳаллий ҳокимиятларга Охматдит касалхонаси ходимлари болаларга ёрдам беришда давом этиши учун техник жиҳозланган шифохона топишни топширди.

Киритилди: 22:53 08.07.2024. Ўқилди: 819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!