Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Берлинда Украина ва АҚШ ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан кейин Америка томони Москва билан мулоқот ўрнатишни режалаштирмоқда. Шундан сўнг яна бир АҚШ–Украина учрашуви ўтказилиши кутилмоқда. Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Нидерландияга йўл олган чоғида онлайн ОАВ учун ўтказилган брифингда маълум қилди, деб хабар беради “Европейская правда”.

Зеленскийнинг айтишича, Берлиндаги музокаралар якунидан кейин барча тегишли ҳужжатлар яқин икки кун ичида тайёрланиши лозим.

“Кейин, менимча, АҚШ яқин кунларда россияликлар билан маслаҳатлашувлар ўтказади, шундан сўнг улар АҚШ президенти билан мулоқот қилади. Ундан кейин эса жамоаларимиз учрашади. Назаримда, музокара гуруҳларимиз яқин вақт ичида АҚШда учрашади, эҳтимол, ҳатто шу дам олиш кунларида ҳам”, деди Украина раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, ҳужжатлар якуний босқичга яқинлашганидан сўнг раҳбарлар даражасида, хусусан, АҚШ президенти билан учрашув масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Шунингдек, Зеленский Киевда Берлиндаги каби форматда учрашув ўтказиш истагини билдирди.

“Биз бундай форматда илк бор учрашдик. Мен Стив Уиткофф, Жаред Кушнер, АҚШ жамоасининг бош ҳарбий вакили, НАТОнинг Европадаги иттифоқчи кучлари олий қўмондони генерал Алексус Гринкевич ҳамда бошқалар билан Киевда ҳам шу доирада мулоқот қилишни жуда истардим. Айрим сабабларга кўра АҚШ жамоаси келмади, бу борада уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ”, деди Зеленский.

Киритилди: Бугун 14:44. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!