Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Зеленский АҚШдан Россия-Украина урушини тугатиш режасини олди

Зеленский АҚШдан Россия-Украина урушини тугатиш режасини олди

Украина президенти Владимир Зеленский Америка томонидан Россия-Украина урушини тинч йўл билан тугатиш бўйича келишув лойиҳасини олди.

Бу ҳақда Украина етакчиси идораси ўзининг Telegram-каналида маълум қилган.

"Украина президенти Америка томонидан расман режа лойиҳасини олди, АҚШнинг фикрича, дипломатияни катализлаши мумкин", — дейилади баёнотда.

Зеленскийнинг идораси Украина томони америкалик шериклар, шунингдек, Европа ва бошқа халқаро ҳамкорлар билан конструктив ҳамкорлик қилишга тайёрлигини тасдиқлаганини таъкидлади.

“Украина президенти яқин кунларда АҚШ президенти Дональд Трамп билан дипломатик имкониятлар ва тинчликка эришишнинг асосий шартларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда", — дейилади баёнотда.

Ғарб матбуоти аввалроқ АҚШда Россия-Украина урушини тугатиш бўйича ишлаб чиқилган 28 банддан иборат режа ҳақида хабар берган эди. Бир қанча манбаларга кўра, бу режа Украинанинг Донбаснинг Украина назоратидаги қисмидан воз кечиши, Киевга ҳарбий ёрдамни камайтириши ва рус тилини давлат тили сифатида тан олишини назарда тутади.

Киритилди: 08:15 21.11.2025. Ўқилди: 1047 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!