Бугун 1 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский АҚШдан қурол-яроғ хариди бўйича “мега-келишув” ҳақида эълон қилди

Зеленский АҚШдан қурол-яроғ хариди бўйича “мега-келишув” ҳақида эълон қилди

Зеленский Киевда ўтказилган брифингда Украина Қўшма Штатларга қийматитахминан 90 миллиард долларга тенг бўлган зарурий қуроллар рўйхатини топширганини маълум қилди.

"Биз президент Доналд Трамп билан Нью-Йоркдаги учрашувда асосий масалаларни муҳокама қилдик ва бир қатор келишувларга эришдик. Энди амалий босқичга ўтяпмиз", — деди Украина президенти журналистларга.

Унинг қўшимча қилишича, Украина расмийлари сентябр охирида ёки октябр бошида Қўшма Штатларга бориб, қурол-яроғ хариди бўйича музокараларни давом эттиради. Бундан ташқари, дрон ишлаб чиқариш бўйича алоҳида келишув ҳам муҳокама қилинади.

"Биз узоқ масофали зарба берувчи тизимлар каби аниқ қурол турлари бўйича битимларга ҳам тайёрмиз", — дея таъкидлади Зеленский.

Киритилди: 18:50 28.09.2025. Ўқилди: 952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!