Украинанинг Запорожье вилоятида Россия қуролли кучларининг ҳужумлари натижасида бир киши ҳалок бўлди, 3 нафари бола бўлган 21 киши тан жароҳати олди.
Бу ҳақда вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Иван Фёдоров ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги 24 соат ичида минтақага ракеталар, ҳаво ҳужумлари, артиллерия ўқлари, учувчисиз учиш аппаратлари ва кўплаб ракета тизимлари зарбалари берилган. Турар-жой бинолари, ёрдамчи иншоотлар, транспорт воситалари ва инфратузилмага зарар етди.