Бугун 1 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда «Li 9» катта тезликда ЙҲТга учради

Тошкентда «Li 9» катта тезликда ЙҲТга учради

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида катта тезликда ҳаракатланган «Lixiang L9» йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа бугун, 30 сентябрь куни соат 01:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчаси 42А-уй қаршисида рўй берган. Унда BYD ва «Lixiang L9» русумли автомашиналар ўзаро тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида «Lixiang L9» ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:54 30.09.2025. Ўқилди: 912 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!