Бугун 1 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда журналист Рамина Ягафарованинг ўлимига сабаб бўлганларнинг жазоси ўзгартирилмади

A A A
Тошкентда журналист Рамина Ягафарованинг ўлимига сабаб бўлганларнинг жазоси ўзгартирилмади

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 7 апрелдаги ҳукмига мувофиқ А. К. (1996 йилда Андижон вилоятида туғилган, “DOKTOR-SERVIS” тиббиёт маркази реаниматологи вазифасида ишлаган) ва Ў. К. (1995 йилда Наманган вилоятида туғилган, “DOKTOR-SERVIS” тиббиёт маркази реаниматологи вазифасида ишлаган) Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 1,5 йил муддатга соғлиқни сақлаш тизимида реаниматолог вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Шунингдек суднинг ҳукми билан А. К. ва Ў. К.дан солидар тартибда жабрланувчи марҳума Р. Я.нинг қонуний вакили Д. И.нинг фойдасига 334 150 000 сўм миқдорида моддий зарар ундирилиши белгиланган. Жабрланувчининг қонуний вакили Д. И.га жиноят оқибатида етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 30 сентябрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Киритилди: 18:10 30.09.2025. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!