Украина президенти Владимир Зеленский АҚШдаги элчи Оксана Маркаровани алмаштириш бўйича қарор қабул қилган. Бу ҳақда "Суспільне" нашри Президент маъмуриятидаги манбаларга таянган ҳолда хабар берди.
«Оксана Маркарова АҚШдаги элчилик лавозимини тарк этиши мумкин, бироқ у ҳукумат таркибида фаолиятини давом эттиради. Унинг янги лавозими ҳозирча номаълум», — дейилади манбада.
Маркарова ўрнига тайинланадиган янги номзод ҳали эълон қилинмаган.