Бугун 21 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Зеленский АҚШ президентининг танқидига қаттиқ жавоб берди

 Зеленский АҚШ президентининг танқидига қаттиқ жавоб берди

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина етакчиси Владимир Зеленский ўртасида очиқ можаро авж олди. Трамп Зеленскийнинг рейтинги гўёки тўрт фоизга тушиб кетгани ва Украина келишувга эришганида урушдан қочиб қутулиши мумкинлигини айтганидан сўнг, Киев кескин жавоб қайтарди.

Бугун Украина пойтахтида гапирган Зеленский Трампни Россия ташвиқотини тарқатаётганликда айблади.

«Афсуски, президент Трамп - давлат раҳбари сифатида унга ҳурмат билан, биз буни жуда қадрлаймиз - бу дезинформация пуфакчасида яшайди», деди Украина президенти.


Зеленский, шунингдек, Трамп жамоасини «кўпроқ ҳақиқатни аниқлашга» чақирди ва маълумотлар йўқлиги туфайли «Путинни изоляциядан олиб чиқаётганини» айтди.

Украина етакчиси АҚШ ва Россия вакилларининг Саудия Арабистонидаги музокараларига ҳам изоҳ бериб, Украина муҳокамага киритилмаса, ҳеч қандай келишувни қабул қилмаслигини айтди.

Аввалроқ Трамп Мар-а-Лагодаги нутқида Зеленскийни узоқ давом этган можаро учун танқид қилган ва Киев Москва билан анча олдин келишувга эришган бўлиши мумкинлигига шама қилган эди.

Киритилди: 07:50 20.02.2025. Ўқилди: 2381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!