Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

«Минглаб жасадлар»: Эронда уруш қурбонлари сони эълон қилинди

«Минглаб жасадлар»: Эронда уруш қурбонлари сони эълон қилинди

Эрон суд-тиббий экспертизаси ташкилоти раҳбари Аббос Масжиди Аранининг сўзларига кўра, мамлакат АҚШ-Исроил ҳарбий ҳужуми бошланганидан бери 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

«Жасадларнинг қарийб 40 фоизини дастлаб аниқлаб бўлмаганди», деди Арани Mizan ахборот агентлигига. Унинг таъкидлашича, сўнгра деярли барча жасадлар аниқланган ва оилаларига топширилган.

30 март куни Қизил Ярим Ой жамияти АҚШ-Исроил бомбардимонлари бошланганидан бери 102 000 дан ортиқ тинч аҳоли нишонларига ҳужум қилинганини хабар қилди. Ўлганлар сони бир ҳафтадан кўпроқ вақт ичида 1,5 баравар ошди.

7 апрель куни АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан икки ҳафталик сулҳ эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу вақт ичида томонлар якуний тинчлик келишувига эришишлари керак. Эрон ва Америка делегациялари ўртасидаги музокаралар шу ҳафта Покистонда бошланиши мумкин.

Киритилди: 22:17 09.04.2026. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!