Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Афғон қозонлари ичига яширилган «хуфиёна сир» ошкор бўлди

Афғон қозонлари ичига яширилган «хуфиёна сир» ошкор бўлди

Қозонлар ичига яширилган наркотик моддалар фош қилинди.

Гиёҳвандлик воситалари контрабандасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва Чегара қўшинлари ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида йирик миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинди.

Хусусан, Афғонистондан «Термиз автойўл» халқаро ўтказиш пункти орқали кириб келган, олдиндан кузатувга олинган Денов шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро бошқарувидаги «Hyundai» русумли юк автомашинаси чуқурлаштирилган тартибда текширувдан ўтказилди.

Натижада, унинг юкхонасида бўлган жами 750 дона афғон қозонларининг 210 донаси ичига хуфиёна тарзда яширилган, умумий тахминий оғирлиги 190 кг 800 граммни ташкил этувчи «гашиш» моддаси борлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, ушбу афғон қозонлари ишлаб чиқарувчи томонидан Марказий Осиё республикаларидан биридаги хўжалик юритувчи субъект номига юборилаётган бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 20:27. Ўқилди: 374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!