АҚШ ва Эрон ўртасида 45 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганидан кўп ўтмай, Ливан ҳудудидаги вазият яна кескинлашди.
Манбаларга кўра, Исроил томонидан амалга оширилган ҳужумлар натижасида камида 250 нафарга яқин инсон ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам борлиги айтилмоқда.
Айрим кузатувчилар бу ҳолатни аввалги келишувлар бузилиши билан қиёслаб, вазият янада мураккаб тус олаётганини таъкидламоқда.
Ҳозирча расмий томонлардан мазкур ҳолат бўйича тўлиқ ва аниқ баёнотлар берилгани йўқ. Халқаро ҳамжамият эса можарони зудлик билан деэскалация қилишга чақирмоқда.
Мутахассислар фикрича, агар вазият назоратга олинмаса, бу кенгроқ ҳарбий можарога олиб келиши мумкин.