Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Зарбдор туманида 3,5 млрд сўмлик табиий газдан, Ғаллаорол туманида эса 2,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Зарбдор туманида 3,5 млрд сўмлик табиий газдан, Ғаллаорол туманида эса 2,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали комплайенс назорат тузилмалари, туман/шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Жиззах вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Жиззах педагогика университетининг Зарбдор туманида жойлашган сиртқи бўлим биносида табиий газдан фойдаланиш ҳолати кўздан кечирилганда, бинони ўрнатилган газ ускуналарининг қуввати газ ҳисоблаш ускунасидаги максимал ҳисоблаш қувватидан ортиқ экани аниқланди.

Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди ва дастлабки хулосаларга кўра 3 миллиард 520 миллион сўмлик зарар ҳисобланди.

Шунингдек, “Ўзэнергоинспекция” Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Ғаллаорол туманида “А.U.Б.” оилавий корхонаси тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 217 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:57 20.10.2025. Ўқилди: 473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!