Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зангиота туманидаги гилам дўконида ёнғин содир бўлди

Зангиота туманидаги гилам дўконида ёнғин содир бўлди

Зангиота тумани “Олим полвон” маҳалласи Камолиддин Беҳзод кўчасида жойлашган гилам дўконида ёнғин содир бўлди.

ФВВнинг хабар қилишича, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 09:44 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:09 да қуршаб олинган ва соат 10:38 да бартараф этилган.

Ёнғин жойига ФВВнинг барча керакли куч воситалари жалб этилган.

“Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ёнғин жойига етиб борган”, дейилади вазирлик хабарида.

Тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмагани ҳам маълум қилинди.

Киритилди: 14:30 26.04.2025. Ўқилди: 975 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!