Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Н.Ш. ва Қ.Н. (муқаддам судланган) Найман МФЙ ҳудудидаги бинода яширин цех ташкил қилиб, гигиеник косметика ва маиший кимёвий воситаларни ишлаб чиқараётганликлари аниқланиб, улардан 2 тонна “AZELIT” суюқлиги, 200 литр “CLEAR” шампунь, “Elseve” номи туширилган 4 800 дона, “AZELIT” номли 2 040 дона, “CLEAR” номли 1 400 дона бўш идишлар, 79 та ўрамда 6 турдаги товар белгиси этикеткалари ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-11-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш,сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш)билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.