Бугун, 13 октябрь куни соат тахминан 03:30 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтган маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 10V029 “Жартепа қ. - Тарнов.қ” автомобиль йўлида ҳайдовчи 2005-йилда туғилган И.С “Nexia 3” русумли автомобилни бошқариб кетаётган вақтида руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги пастликка тушиб кетган.
Натижада ҳайдовчи енгил тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.