Пит Ҳегсетнинг бошқа баёнотлари:
◾️ АҚШ Қуролли Кучлари кемаларни Ҳўрмуз бўғозидан ўтказиб қўйиш амалиёти давомида Эроннинг сув ва ҳаво ҳудудига бостириб кирмайди;
◾️ Сулҳ ҳали тугагани йўқ. Бу алоҳида лойиҳа. Ҳозирги вақтда сулҳга сўзсиз риоя қилинмоқда, бироқ биз вазиятни диққат билан кузатиб борамиз;
◾️ Эрон очиқчасига тажовузкорлик қиладиган давлат ҳисобланади. Эрон бутун дунёни ўзига бўйсундиришга уринмоқда;
◾️ Теҳрон шарманда бўлди. Улар бўғозни назорат қилаётганликларини айтишган эди, аслида эса ундай эмас.