Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Ювентус"нинг собиқ футболчиси "Милан"га ўтди

"Ювентус"нинг собиқ футболчиси "Милан"га ўтди

Франция терма жамоаси яримҳимоячиси Адриен Рабьо фаолиятини «Милан»да давом эттиради. 30 ёшли футболчининг «Марсель»дан ўтиши ҳақида Италия клубининг расмий сайтида маълум қилинди. Хабарда айтилишича, футболчи билан 2028 йил ёзигача шартнома имзоланган.

ОАВ маълумотларига кўра, трансфер қиймати 9 миллион еврога баҳоланган. Яна 1 миллион евро «Марсель»га бонус сифатида тўланиши мумкин. Рабьо 2024 йил сентябридан буён «Марсель» сафида ўйнаб, турли мусобақаларда 32 ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 6 та голли узатма муаллифи бўлди.

2019–2024 йиллар оралиғида Адриен Рабьо Италия А Сериясида «Ювентус» шарафини ҳимоя қилган. Француз футболчиси туринликларни эркин агент сифатида тарк этган эди.

Киритилди: 07:10 02.09.2025. Ўқилди: 513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!