Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Юртимизга ҳафта ўртасида илиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда

Юртимизга ҳафта ўртасида илиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда

Ҳафта ўртасида Ўзбекистон ҳудудига илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Эртага, 22 ноябрдан бошлаб ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати сешанба куни +15...+17 даража илиққача, сўнг эса +18...+20 даража илиққача, баъзи жойларда +23 даража илиққача кўтарилади.

Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида сешанбага ўтар кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин, тоғларда ёғингарчилик бўлади.

21-22 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Бугун ва эртага республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Киритилди: 14:25 21.11.2022. Ўқилди: 2090 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!