Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро У.Ж. “Гузарбоши” МФЙ ҳудудидаги хонадонда тижорат мақсадида табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 339,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Ёзёвон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “X.N.” фермер хўжалиги масъул шахслари сув насосларини электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 247,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Қўштепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “А.А.”нинг “Қорақушчи” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, 239,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Шаҳрихон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "Б.Д.” МЧЖ масъул шахслари “Карнайчи” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларда электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 127,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Q.S.” МЧЖ раҳбари П.С. “Алишер Навоий” МФЙ ҳудудидаги нотурар биносида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 121,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Янгийўл шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.S.” МЧЖ раҳбари А.Н. “Наврўз” МФЙ ҳудудидаги сомсахонада электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 119,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.