Бугун 9 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Юрген Клоппнинг агенти «Реал» билан музокаралар ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Юрген Клоппнинг агенти «Реал» билан музокаралар ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

«Ливерпуль» клубининг собиқ бош мураббийи Юрген Клоппнинг агенти Марк Косике мижозининг «Реал»ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Аввалроқ ОАВда бу борада маълумотлар тарқалган эди.

«Шунчаки миш-миш бўлган нарсалар ҳақидаги саволларга жавоб беришга ҳожат йўқ. Ҳозирда биз билан ҳеч ким боғлангани йўқ. Клопп «Ред Булл»даги лавозимидан мамнун ва «Реал» мураббийлиги борасидаги музокаралар ҳақида айтилаётган гапларнинг барчаси ҳозирча фақат миш-миш», — дея Косикенинг сўзларини келтирмоқда Goal нашри.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Клопп «Ред Булл» футбол бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда. Шунингдек, германиялик мутахассиснинг номи «Атлетико» билан ҳам боғланмоқда.

Киритилди: 16:06 08.03.2026. Ўқилди: 634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!