Аввалроқ германиялик мутахассис Юрген Клопп Рим клуби бош мураббийи бўлишга розилик бергани хабар қилинганди.
«Рома»га бормайман. Агар яқин йилларда мен кимгадир мураббийлик қилишим борасидаги миш-мишларни ўқисангиз, бу бемаънилик», – дея Клоппнинг сўзларидан келтиради журналист Жеймс Пирс.
Эслатиб ўтамиз, Клопп 2015-2024 йилларда «Ливерпул»ни бошқарган. 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб Red Bull’да глобал раҳбар сифатида ишлаб келмоқда.